ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Сергели мавзесигача "Енгил метро" тизимини, яъни ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтган янги метрополитен йўлини қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати.
Бугунги кунда шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Юнусобод йўлининг "Шаҳристон" ва "Туркистон" бекатларигача бўлган узунлиги 2,7 километрни ташкил этувчи, лойиҳа доирасида битказилмай қолган ҳудудда ҳам ишлар бошланган.
Ҳозирда мавжуд 2 та шахта ва туннелларда ҳам модернизация жараёни амалга оширилаяпти. Ушбу йўналишдаги бекатлар ва йўллар замон талабларига мос равишда қуриляпти.
Лойиҳа доирасида Сергели мавзесигача "Енгил метро" тизимини, яъни ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтган янги метрополитен йўлини қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Маълумки, муҳандис-геологик омилларга кўра, Сергели мавзесига ер ости метросини қуриш мураккаб иш. Метрополитеннинг "Олмазор" бекатидан Сергели мавзесигача узунлиги 7,1 километрни ташкил этувчи 6 та бекат қурилиши режалаштирилган.
Унга кўра, метро ер остида эмас, эстакадалар орқали ҳаракатланади.