Тожикистонда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади

© uzagroexport.uzКўргазма
Кўргазма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазма доирасида тожик бозори ва ўзбек маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш мақсадида мамлакатлар ишбилармон доираларининг бизнес форумини ташкил этиш таклиф қилинди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тожикистон савдо-саноат палатасида март ойининг охирида Ўзбекистон саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Биринчи кўргазма-ярмаркасини ўтказиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тожикистон савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Тожикистон ССП раиси Шариф Саид, "Ўзэкспомарказ" АЖ бошқаруви раиси Иброҳим Эргашев ҳамда жамият мутахассислари, Тошкент вилояти ССП бошлиғи Файзулло Мамонов ва Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси консули Шерзод Раҳматуллаев иштирок этди.

Тожикистон Ўзбекистон орқали Россияга чиқадиган янги йўналиш очмоқчи

Тожикистон ССП раиси икки мамлакат корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш муҳимлигини қайд этар экан, кўргазма доирасида тожик бозори ва ўзбек маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш мақсадида мамлакатлар ишбилармон доираларининг бизнес форумини ташкил этишни таклиф қилди. Шариф Саиднинг фикрига кўра, бизнес форум доирасида тожик-ўзбек муносабатларини юқори босқичга олиб чиқиш, тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий кўрсаткичларни ошириш имконини берувчи ўзаро манфаатли шартномалар имзоланади.

Учрашувдан сўнг ўзбекистонлик меҳмонлар бўлажак кўргазма ўтказиладиган жойларни кўздан кечиришди. Кўргазманинг ўтказилиш муддати ва жойи ҳақидаги маълумот тез кунларда тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0