Тошкентда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЧақалоқлар
Чақалоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилда Ўзбекистон пойтахтида Ислом, Софья, Имрон, Имона ва Фарзона исмлари энг қўйилган исмлар бўлди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Расмий статистикага кўра, 2016 йилда Ўзбекистон пойтахтида Ислом, Софья, Имрон, Имона ва Фарзона исмлари энг кўп қўйилган исмлар бўлди, деб хабар беради "Даракчи".

Эгизакларга эса анъанавий Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра исмлари қўйилган.

Ўзбекистон аҳолиси 32 миллиондан ошди

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг маълумотига қараганда, Тошкент шаҳрида 19 мингга яқин никоҳ қайд қилинган. 2016 йилда 49881 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу 2015 йилдагига нисбатан мингтага кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги демографик ҳолат бўйича ҳисобот эълон қилганди. Унга кўра, республика аҳолиси 2016 йилда 401,8 минг кишига кўпайган ва 32,121 миллион нафарни ташкил этган.

Ўтган йил давомида 726,8 минг бола дунёга келган. Тошкент ва Навоий вилоятларида туғилиш коэффициенти сезиларли ошгани қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0