Ўзбекистон аҳолиси 32 миллиондан ошди

Oбуна бўлиш
Ўтган йил давомида Ўзбекистонда аҳоли сони 32 млндан ошди. Никоҳ тузиш ва туғилиш ҳолатлари камайиши, никоҳдан ажралиш ҳолатлари ўсиши қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2017 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 32 121, 1 минг кишини ташкил қилди, деб хабар қилмоқда давлат статистика қўмитаси.   

Ўтган 2016 йил давомида Ўзбекистон аҳолисининг сони 545,8 минг кишига, яъни 1,7% га ўсган. Шу билан бир вақтда шаҳар аҳолисининг улуши 50,6% қишлоқ аҳолисининг сони эса 49,4 %ни ташкил қилди.

Туғилиш. 2016 йилнинг январ — декабрида 726,8 мингта бола туғилиб, туғилиш коэфиценти 22,8 промиллени ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич ундан олдинги йилга нисбатан 0,7 промиллега кам. 2015 йилда туғилиш коэфценти 23,5 промиллени ташкил қилган эди.

Республика вилоятлари орасида туғилиш коэфиценти энг кам бўлган ҳудудлар: Қорақалпоғистон ва Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари бўлди. Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида туғилиш коэфиценти ўсди.

Ўлим. 2016 йил давомида Республикада 154,5 мингта ўлим қайд этилди. Статистика маълумотларга кўра, ушбу ўлимларнинг 60 % — қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққан 9 % — ўсимталар,  7 % — турли бахтсиз ҳодисалар, 6 % — овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, 5 – нафас олиш йўллари каслликлари, 2 % — юқумли ва паразитлар тўфайли, 11,6 % — бошқа касалликлар туфайли келиб чиққан.

Никоҳ ва ажралишлар. 2016 йилда ФҲДЁ томонидан 275 мингта никоҳ ва 29,4 мингта никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилди. Республиканинг барча вилоятларида никоҳ тузиш коэфицентлари пасайиши сезилди. Сезиларли даражада никоҳ тузиш коэффитцентининг пасайиши Қашқадарё, Наманган, Андижон, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган.

Шу билан бирга, никоҳдан ажралиш коэффитцентининг ўсиши Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятларида ва ушбу коэффитсиэнтнинг пасайиши Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятларида ва Тошкент шаҳрида кузатилди.

Миграция. 2016 йилнинг январ-декабр даврида республика бўйича кўчиб келганлар сони 141,7 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 168,3 минг кишини ташкил этди. Кўчиб кетганлар юқори даражаси Тошкент (5500 киши), Самарқанд (4400 киши) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (4600 киши) қайд этилди.

 

Янгиликлар лентаси
0