ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik, Дмитрий Злодорев. АҚШ собиқ Давлат котиби, 2016 йилда президентлик курсисига даъвогарлик қилган демократ Хиллари Клинтон ўзининг янги китобида сайловолди кампанияси ҳақида сўзламоқчи, деб хабар қилган РИА Новости.
Клинтоннинг эссеси Simon & Schuster нашриёти томонидан чоп этилади, дейилади хабарда. Китоб қандай номланиши ва унинг тақдимоти санаси ҳозирча маълум қилинмаяпти.
"Ушбу китобда яқинда бўлиб ўтган, эҳтимол, муаллиф учун энг мураккаб бўлган давр — яъни унинг президентлик сайловларидаги барчани шок ҳолатига солган мағлубияти ҳақида ҳикоя қилинади", — дейилган материалда.
"Бу — менинг юрагим тубидаги сўзлардир. Менга яхши даврларда хурсандчилик бахш этган, аҳмоқона вақтларда қаҳ-қаҳ уришга куч бағишлаган ва барча қийинчиликларни енгишга ёрдам берган нарса ҳақида", — деган бу борада Клинтоннинг ўзи. Хиллари эссе ўқувчилар учун фойдали бўлишига умид билдирди.