ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik. Ўтган 2016 йил давомида Ўзбекистонда экспорт фаолиятига 877 та янги корхона жалб қилинган бўлиб, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш учун яна 60 та янги бозор очилди, kommersant.uz хабарига асосан.
Хусусан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енги автомобиллар БАА, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д’Ивуар, Сомали ва Нигерия каби мамлакатларга экспорт қилина бошланди. Буюк Британияга двигател ва унинг эҳтиёт қисмлари, Латвияга – ғилдирак дисклари, Жанубий Кореяга – автогенераторлар экспорти бошланган.
Шунингдек, Туркманистонга қишлоқ хўжалик техникаси, Полшага қаттиқ углеводородлар аралашмаси, Хитой, Туркия, Корея, Латвия ва Афғонистонга полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари, Швеция, Румыния, Болгария, Туркия, Индонезия, Молдова ва Озарбайжонга минерал ўғитлар, Белоруссия, Озарбайжон, Полша ва Кореяга — тери маҳсулотлари, Япония ва Хитой вино хом ашёси (виноматериал), АҚШ ва Исроилга вино-ароқ маҳсулотлари экспорт қилинди.