ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистонпрезиденти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорга кўра, Республикада "Ўзтекстилэкспорт" — ихтисослашган ташқи савдо ташкилоти пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу компания "Ўзбекенгилсаноат" таркибига кирган бўлиб, маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатади. Шунингдек, у республика енгил саноати маҳсулотларини халқаро кўргазмаларда намойиш қилиш ва босма нашрларда реклама қилиш билан шуғулланади.
Янги корхона Ўзбекистон енгил саноати корхоналарига уларнинг маҳсулотларини экспорт қилиш, чет мамлакатлардаги харидорлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик шартномалари имзолаш ёки чет элларда ташкил қилинаётган Ўзбекистон савдо уйлари орқали еткизиб бериш билан шуғулланади.
Шунингдек, янги компания Ўзбекистон корхоналарига керак бўлган юқори технологияли ускуналар, эҳтиёт қисмлари, хом ашё, аксуссуар ва фурнитура еткизиб беришни ҳам ўз зиммасига олган.