ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонга мобил телефонлар орқали беҳаё роликларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди, деб хабар қилинди Ютуб видеохостингида намойиш этилган кўрсатувда.
Айтайлик, қўл телефонида эзгуликка, маърифатга хизмат қилувчи манбаларни сақлаган, вақти-вақти билан улардан фойдаланиб турган кишининг кўнглида яхшилик ҳоким десак, ҳақиқатга мувофиқ келади.
Аксинча, айримларнинг мобил телефонларим- аҳлоқсизлик, бешармлик бузғунчилик, фитна ва фасоднинг уясига айланиб қолган-ки, бу эса уларнинг кўнглидаги қора доғлардан далолат бериб туради.
Кўрсатувда айнан шундай доғлар ҳақида сўз боради.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, порнографик, шунингдек зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, у ҳолда айбдор шахслар Жиноят кодексига мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ билан жазоланади.
Қуйида шундай ҳолатлар бўйича қўлга олинганлар тўғрисида тайёрланган кўрсатувни эътиборингизга ҳавола қиламиз.