Старт берилди: Тожикистон самолётлари Ўзбекистонга 20 февралдан бошлаб қатнайди

Oбуна бўлиш
"Сомон Эйр" Душанбедан Тошкентга қишки мавсум якунига қадар ҳафтада бир марта - душанба кунлари учади. Ёзги мавсумда эса рейслар сони ҳафтасига иккитага кўпайтирилади

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиакомпанияси Душанбедан Тошкентга янги рейс очилгани ҳақида маълум қилди.

"Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар 20 февралдан бошлаб қайта тикланади. Душанбедан тахминан соат 10-00да парвоз қилиниб, учиш вақти 45 дақиқани ташкил этади. Тошкентдан эса соат 12-00да парвозга чиқилиши мумкин", — дейилган "Сомон Эйр" компанияси расмий сайтида.

Владимир Евсеев - Sputnik Ўзбекистон
Евсеев: Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон алоқаларини "жонлантирди"
Хабарда таъкидланишича, "Сомон Эйр" Душанбедан Тошкентга қишки мавсум якунига қадар ҳафтада бир марта — душанба кунлари учишни режалаштирган. Ёзги мавсумда эса рейслар сони ҳафтасига иккитага кўпайтирилади.

Тожикистон авиация тузилмалари делегацияси бўлган биринчи рейс парвози Ўзбекистон пойтахтига 10 февраль куни амалга оширилиши мумкин.

«Янги рейснинг очилиши ва унинг такрорийлиги Тожикистон фуқароларига ҳам, Ўзбекистон фуқароларига ҳам ҳар икки мамлакатга бўлган ўз сафарларини анча енгиллаштиради», — деб таъкидлашмоқда авиакомпанияда.

Маълумот учун, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганидан сўнг тўхтатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0