ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik, Рубен Гарсия. Тошкент ва Душанбенинг ўзаро манфаатлари Роғун ГЭСи, авиа парвозлар ва темир йўл алоқалари тикланишидагина туташгани йўқ. Мисол учун хавфсизлик ва чегара олди савдо масалалари ҳам давлатлараро учрашувлар ўтказилиши учун сабаб бўла олади", — дея фикр билдирган Спутник Тожикистон нашрига МДҲ давлатлари институти раҳбари ўринбосари Владимир Евсеев.
Сиёсатшуноснинг фикрича, чегара олдидаги савдо-сотиққа икки томондан минглаб одамлар жалб қилинган ва бу ҳолат ўзаро муносабатлар яхшилашиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши мумкин. "Аммо хавфсизлик ва террорчиликка қарши масалаларда икки давлат ҳам мулойим эҳтиёткорликни намоён этиши, ҳатто, Россия воситачилигидан фойдаланиши мумкин", — дея қўшимча қилади эксперт.