Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини туғилган куни билан табриклади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишТожикистон президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон бугун 64 ёшни қарши олди

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Тожикистон раҳбари билан телефон орқали суҳбат ўтказди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати вакили.

"Суҳбат чоғида ўзбек ва тожик халқларини вақт ва тарих синовидан ўтган кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари боғлаб туриши, бу яқин қўшничилик, ўзаро ҳурмат ҳамда бир-бирининг манфаатларини эътиборга олган ҳолда бундан кейин ҳам самарали ҳамкорлик учун қулай ва мустаҳкам асос яратиши таъкидланди. Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд айёми билан табриклади ", — деб хабар қилди президент матбуот-хизмати вакили.

Бешинчи октябр куни Тожикистон раҳбари 64 ёшни қарши олди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири  Абдулазиз Камилов ва Қирғизистон ташқи ишлар вази Эрлан Абдилдаев - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Бишкекда Тожикистон ва Қирғизистонлик ҳамкасблари билан учрашди
Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон бундан кейин ҳам очиқ ва кенг кўламли мулоқотни давом эттиришларини, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли даражадаги сўнгги мулоқотлари чоғида қўллаб-қувватланган таклиф ва келишувлар икки мамлакат халқларининг фаровонлиги, минтақада тинчлик ва барқарорликни, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги вазифаларни биргаликда босқичма-босқич амалга ошириш имконини беришига ишонч билдирдилар.

Шунингдек, Эмомали Раҳмон ҳам Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг 29-сентябр куни Тожикистонга уюштирган ишчи сафаридан мамнунлик билдирдилар, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0