Камилов Бишкекда Тожикистон ва Қирғизистонлик ҳамкасблари билан учрашди

© МИД республики УзбекистанЎзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Қирғизистон ташқи ишлар вази Эрлан Абдилдаев
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири  Абдулазиз Камилов ва Қирғизистон ташқи ишлар вази Эрлан Абдилдаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлиб ўтган суҳбатларда вазирлар икки томонлама муносабатларнинг, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бишкекда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашганлиги хабар қилинади Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

"2016 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси ишида иштирок этиш доирасида Бишкек шаҳрида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ҳамда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашувлар ўтказди”, дейилади хабарда.

Абдулазиз Камиловнинг Алмазбек Атамбаев билан учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ саммитидан олдин Камилов Атамбаев билан учрашди

Бўлиб ўтган суҳбатларда вазирлар икки томонлама муносабатларнинг, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилингани ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилганлиги айтилади хабарда.

Илгарироқ Камилов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашганлиги ва Ўзбекистон томони мавжуд бўлган барча масалалар борасида “ўзаро ҳурмат ва қўшничилик анъаналарига асосан ижобий кайфият билан” ишлашга тайёр эканлиги  хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0