Жанубий Корея муваққат президенти Мирзиёевга мактуб йўллади

© AFP 2023 / JUNG YEON-JEХван Гё Ан, Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи
Хван Гё Ан, Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Хван Гё Ан Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Сиз билан 2017-йил 5-январ куни телефон орқали мулоқотимиз чоғида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш принциплари, шунингдек, шахсий дўстона муносабатларимизни ривожлантириш тарафдори эканимизни тасдиқлаганимиз алоҳида аҳамиятга эга эканини мамнуният билан таъкидлайман, деб ёзган Хван Гё Ан ўз мактубида. "Жаҳон" АА хабари асосида.

Жанубий Корея республикаси миллий байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Жанубий Корея билан ҳамкорликни муҳокама қилди
"Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25-йил тўлди. 2006-йил Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларацияни имзолади ва шундан буён мамлакатларимиз сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликни изчиллик билан кенгайтириб келмоқда.

Ўтган йили самарали ҳамкорлигимизнинг ёрқин намунаси бўлган Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси муваффақиятли ниҳоясига етказилди. Нефт-кимё соҳасида биргаликда амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар, шунингдек, келажакда ҳаётга татбиқ этиладиган янги лойиҳалар ҳам мамлакатларимизнинг самарали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман.

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга таклиф қилинди
Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллиги, корейсларнинг Марказий Осиёда яшаётганининг 80-йиллиги Корея Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади. Ўзаро ҳамкорлик доирасида барпо этилаётган Корейс маданияти ва санъати уйи халқларимизни янада яқинлаштиришда муҳим аҳамият касб этишига ишончим комил.

Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, Ўзбекистон Республикасига чексиз фаровонлик тилайман", — дея ўз мактубига якун ясаган Хван Гё Ан.

Янгиликлар лентаси
0