ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. 2016-йилнинг 7-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторларидан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Корея томонидан Ўзбекистонга киритилган сармоялар миқдори 7 миллиард долларни ташкил қилади. Ўзбекистонда Корея билан ҳамкорликда 400дан зиёд қўшма корхоналар ташкил қилинган.
Сентябр ойи охирида Жанубий Кореянинг Иқтисодий ривожланиш ҳамкорлиги жамғармаси (EDCF) Ўзбекистон ҳукуматига транспорт секторидаги лойиҳалар реализацияси учун 250 миллион доллар ажратиши хабар қилинган эди.