ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри.
Ташриф давомида Мирзиёев вилоятда қурилаётган янги фармацевтика заводи билан танишди. Режага кўра, қурилаётган корхона ишлаб чиқараётган маҳсулот 3,5 — 4 млн долларлик импорт қилинаётган дорилар ўрнини босиши керак ва 3,8 млн долларлик дориларни экспорт қилиши керак.
Янги корхона "Имконият Саховат" МЧЖ ва "МемГилан" чет эл корхонаси ёрдамида ташкил қилинмоқда. Корхона — 4 млрд сўми асосчиларнинг хусусий маблағи ва 25 млрд сўми Миллий банк кредити ҳисобига яратилади.
Замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ушбу завод 2018 йилнинг 2 чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Завод Ўзбекистонда энг кўп турдаги дори дармонлар ишлаб чиқарувчи ва энг йирик фармацевтика корхоналаридан бири бўлади.
Умумий ҳисобда корхона йилига 33 турдан иборат 4 026 минг қути ампулали дори воситалари ишлаб чиқаради. Инфузион суюқликлар (қон томирга юборилувчи) ишлаб чиқарилш линиясида йилига 38 номли 12 120 минг қути дори восталари ишлаб чиқарилади.
Таблетка ва капсулали дорилар ишлаб чиқариш линиясида йилига 5 027 упавковка дори воситалари ишлаб чиқарилади. Ушбу дорилардан 10 хили ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган дорилар ва 45 хили импорт ўрнини босувчи дорилар бўлиши керак.