Бу йил Ўзбекистон дори-дармон экспортини 14,5 млн $га оширади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишДорилар
Дорилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йил Ўзбекистонда фармакология соҳасида умумий қиймати 120 млн доллар бўлган 19 янги лойиҳа ишга тушади. Хлқаро сифат сертификатлари босқичма-босқич олиниши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги  фармакология соҳа корхоналари 2016 йилда 14,5 млн долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштириган, "Ўзфармсаноат" конерни вакили Sputnik мухбирига хабар беришига кўра.

Ўтган йил соҳа экспорти ҳажми 11,2 млн долларни ташкил қилди. Экспорт ҳажмини ошириш янги дори турларини ишлаб чиқариш эвазига режалаштирилган. Дориларнинг асосий қисми маҳаллий ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилмоқда.

“Биз ҳозир ишлаб чиқараётган дорилар рўйхатида 230 хил инъекция суюқликлари, 45 турдаги инфузия суюқликлари, 75 хил антибиотиклар, 3 турдаги вакцина ва зардоблар, 528 хил таблетка ва капсулалар, 307 хил маз ва бошқа дорилар бор”, — деди концерн вакили.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 7,7 минг дори рўйхатдан ўтказилган. Улардан 1,7 минги Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва қолган 6 минги чет элда ишлаб чиқариладиган дорилардир.

Ушбу йил Ўзбекистонда фармакология соҳасида умий қиймати 120 млн доллар бўлган 19 янги лойиҳа ишга тушади. Хлқаро сифат сертификатлари босқичма-блсқич олиниши режалаштирилган.

Доривор ўсимликлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон доривор ўсимликларни экспорт қилади

Янги дорилар ишлаб чиқаришнинг зарурий асосларидан бири замонавий GMP халқари сифат сертификатлари киритишдир. Бунинг эвазига ўзбек фармокология маҳсулотларига дунё бозорларига осонгина йўл очилади. Хозирги кунда Ўзбекистонда GMP стандартида ишловчи 30 корхона рўйхатдан ўтган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фарацевтика маҳсулотларини МДҲ мамлакатларида, Эстония, Латвия, Литва, Польша, Германия, Жанубий Корея, Хитой ва Ҳиндистон бозорларида учратиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0