ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Кеча Тошкентда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг 25 йиллиги нишонланди. Аваикомпания ва унинг бир гуруҳ ходимлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди, авиакомпания хабарига асосан.
Аҳолининг узоғини яқин қилиш ва халқаро майдонда Ўзбекистон обрўсини юксак кўтаришда учун фуқаро авиациясининг роли ўта муҳим. Бугунги кунда ўзбекистон Миллий авикомпанияси самолётлари дунёнинг 50дан ортиқ шаҳарларга доимий парвозлар амалга оширмоқда. 2016 йилда авиакомпания 2,5 млн йўловчига хизмат кўрсатди ва 43 минг тонна юк ташиди.
Ўзбекистон Ҳаво йўллари Airbus A-320, Boeing —757/767/787, Ил-114-100 каби фақат замонавий самолётлардан фойдаланади. Мустақилликнинг 25 йиллига арафасида Ўзбекистон ҳаво йўллари иккита энг замонавий "Boeing-787-8 Dreamliner" самолётларидан фойдаланишни бошлади.
Ўтган 25 йил давомида компания нафақат транспорт воситаларини балким ердаги инфрақурилма тизимларини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Ўзбекистонда жойлашган барча 11 аэропорт капитал таъмирдан чиқди ва "халқаро" мақомга эга бўлди. "Тошкент", "Самарқанд", "Бухоро" ва "Ургенч" аэропортлари бир қатор халқаро танловлар ғолиби бўлишди.
Ундан ташқари "Навоий" аэропорти асосида Халқаро интермодал логистика марказига айлантирилиб бу ерда энг замонавий юк авиация мажмуаси қурилди. Бугунги кунда "Навоий" дунёнинг етакчи логистика марказлари бўлган Франкфурт, Милан, Брюссель, Вена, Сарагоса, Осло, Базель, Дубаи, Дели, Тегеран, Шанхай ва бошқа шаҳарлари билан боғланган.
Айни дамда Тошкент аэропортида ҳам замонавий «Тошкент-4» терминали қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Янги терминал соатига 1500 йўловчи қабул қилиш имконига эга бўлади. Жанубий Корея мутахассислари билан ҳамкорликда қурилаётган ушбу мажмуа 2019 йилда ишга туширилиш режалаштирилган