Ўзбекистон Ҳаво йўллари янги қатновларни йўлга қўяди

© Gennady MiskoСамолёт авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йўналишлар орасида Покистон, Ҳиндистон ва Хитой бор. Улар 5 апрелдан бошланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Бу йил Ўзбекистон Ҳаво йўллари бир неча янги парвозлар ташкил қилишни режалаштирган, деб хабар қилди авиакомпания бош директори Валерий Тян.

Очиладиган янги йўналишлардан бири бу Тошкент – Лаҳор (Покистон) бўлиши керак. Уни ишга тушириш 5 апрелга мўлжалланган.

Шунингдек Хитойнинг саноат ҳудудларига янги парвозлар ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. Парвозлар сони ошириш режалаштирилаётган яна бир йўналиш бу — Ҳинлистон бўлмоқда.

Доимий парвозлардан ташқари авиакомпания бош директори чартер парвозлар дастури ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Бизда кенг чартер парвозлар дастури режалаштирилган. Чунки, маълум йўналишга доимий парвоз йўлга қўйилган тақдирда, йўловчи борми-йўқми — авиакомпания учишга мажбур. Шунинг учун чартер парвозлари асосида ишлаш самаралироқ. Бизнинг самолётлар чартер дастурларини барча континентларга амалга оширмоқда. Бу йил биз чартер парвозлари учун янада кўпроқ самолётлар ажратамиз”, — деди Валерий Тян.

Бугунги кунда авиакомпания самолётлари дунёнинг 50дан ортиқ шаҳарларига  доимий парвозлар ташкил қилган. Ўзбекистон Ҳаво йўллари Airbus A-320, Boeing —757/767/787, Ил-114-100 каби фақат замонавий самолётлардан фойдаланади.

Янгиликлар лентаси
0