Ўзбекистонда милиция ходимлари учун қонун йўқми?

© AP Photo / Umida AkhmedovaМилиция автомобили
Милиция автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг бири томонидан юкланган видео ролик қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда. Унда милиция машинаси кўр-кўрона йўл ҳаракати қоидаларини бузаётгани тасвирланган

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда бир фойдаланувчи томонидан юкланган видео қизғин муҳокамага сабаб бўлди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Роликда милиция хизмат машинаси йўл ҳаракати қоидаларини очиқ ва қўпол тарзда бузаётгани тасвирланган. Машина қизил чироқ ёнганига қарамай, "газни" босган. Ушбу воқеа "Пушкин" метро станцияси яқинида содир бўлган.

Ўзбек милиционери - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев қонунни бузган милиция ходимларини қаттиқ жазолашга ваъда берди
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан содир этилган ушбу қўпол қоидабузарлик "Водители Ташкента" иштирокчиларининг кескин норозилигини уйғотди, деб хабар қилади мухбир.

"Телевизорда ДАН ходимлари ҳайдовчиларга қоидабузарлик учун танбеҳ бераётгани кўрсатилади фақат. Қачон уларнинг ўзларини ҳам кўрсатишар экан?", — деб ёзган интернет фойдаланувчилардан бири.

"Биз кичкина одамлар бўлсак, уларга эса ҳамма нарса мумкин!", — деб таъкидлаган яна бир фойдаланувчи.

"Улар ҳамиша хизматда, бу борада суришишдан фойда йўқ", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Хабар қилинишича, интернет фойдаланувчилари маслаҳатни бир жойга қўйиб, қоидабузар устидан ИИВ виртуал қабулхонасига хат ёзишган.

"Мурожаат рақами 858/17. Натижани кўрамиз", — деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Янгиликлар лентаси
0