"Банкоматлар қўйилармуш", деган хабарга ўзбекистонликларнинг муносабати

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишБанкомат
Банкомат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда нақд пул берувчи банкоматларнинг ўрнатилиши ҳафтанинг энг асосий хабарларидан бирига айланди. Интернет фойдаланувчилари бу янгиликнинг афзал томонлари билан бирга, ўзбек сўмлари сиғадиган қути ҳажми қандай бўлиши кераклиги борасида қизғин муҳокамага киришиб кетдилар

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Марказий банк вакили куни кеча Ўзбекистонда тез орада нақд пул ечиб олиш имконини берувчи 1000та банкомат ўрнатилиши ҳақида хабар қилди.

Бу янгилик, табиийки, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборидан четда қолмади. Ахир виртуал пуллар машмашасига қачон чек қўйилади, деган савол уларни анча вақтдан буён қийнаб келмоқда.

Интернет фойдаланувчилари дарҳол бу борада ўзаро фикр алмашдилар.

"Зўр иш бўларкан-у, а! Ажойиб янгилик", — дея ўз хурсандчилигини яширмаган Муҳаббат исмли фойдаланувчи.

"Қизиқ, неча сўмгача ечиб олса бўлар экан", — дея савол ташлаган Нигора исмли фойдаланувчи.

"Энг кераги, борганингизда ичида ҳар доим пул бўлсин. Ана шунда ҳамма гап", — дея Нигорага жавоб қайтарган Камил Гафуров.

Интернет фойдаланувчилари шундан сўнг банкоматнинг ҳажми қандай бўлиши кераклиги ҳақида баҳслашишга ўтишган.

"Энди бу банкоматларга банкоматдан банккача етадиган трубалар улаш керак бўлмасмикин? Бир киши бир миллион ечиб олса, банкоматда тезда пул тугаб қолмайдими?", — дея савол ташлаган Хошимбек исмли фойдаланувчи.

© troll.uzЎзбек сўмлари учун банкомат дизайни. Тролл.уз
Дизайн банкомата для сума - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек сўмлари учун банкомат дизайни. Тролл.уз
"Қишлок жойда тахминан 50 минг нақд пул етади, қолган керакли нарса пластикка харид қилинаверади. Энг асосийси нақд пул ва пластик ўртасидаги фарқни йўқотиш керак", дея ўз фикрини билдирган Дима никли фойдаланувчи.

Нақд ва пластик карта орқали ҳисоб-китоблар ўртасидаги фарқлар бартараф этилади
"Нақд пулни банкдан ташқарига катта миқдорда эмиссия қилиш инфляцияни янада кучайтиради. Ундан кўра пластик карточкадаги пулларни қадрини ошириш лозим. Нархлардаги фарқ йўқолса, нақд пулга бўлган эхтиёж ўз-ўзидан камайиб кетади деб ўйлайман", — дея баҳсга якун ясаган Абдумалик Носиров.

Айтганча, Марказий банк нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришда давом этмоқчи.

"Тез орада республикадаги барча савдо ва хизмат нуқталари терминаллар билан таъминланади. Ана шунда нақд пул муаммоси ҳам барҳам топади ", — деган МБнинг пул муомаласи департаменти ходими Фахриддин Бобоев.

Sputnik Ўзбекистон Марказий банк ходимининг сўзлари амалга ошишига умид қилиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0