Ўзбекистонда 600дан ортиқ янги маҳаллийлаштириш лойиҳаси амалга оширилади

© UztelecomЖиззах махсус индустриал зонаси
Жиззах махсус индустриал зонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корхоналарда энергия тежамкорлиги, илғор технология ва ускуналарни жорий этиш ҳисобига маҳсулот таннархини тушириш бўйича қатор ташаббуслар амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистонда яқин уч йил ичида турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича 1100 лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган бўлиб, улардан 600таси бутунлай янги лойиҳа бўлади, деб маълум қилди иқтисодиёт вазири ўринбосари Шуҳрат Исмоилов.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг декабрида мамлакатда уч йилга мўлжалланган янгиланган маҳаллийлаштириш дастури қабул қилинди. Унда инвестицион лойиҳаларга нисбатан янгича ёндашув кўзда тутилган, олис ва субвенция туманларида амалга ошириладиган ташаббусларга устувор аҳамият қаратилади.

Приёмка и учёт ткани на фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Янги йилдан бошлаб енгил саноат корхоналарига улкан имтиёзлар берилди

"Бундан ташқари, кейинги даврда Ўзбекистонда минерал хом ашё ресурсларини қайта ишлаш бўйича беш йилга мўлжалланган 8та дастур қабул қилинди. Улар рангли ва қора металлургия, химия ва нефтехимия, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, ҳамда бошқа қатор йўналишларни ўз ичига олади. Булар умумий қиймати 40 миллиард доллар атрофида бўлган жами 600дан ортиқ инвестицион лойиҳалардир", — деди у.

Уларнинг амалга оширилиши натижасида 2021 йилга келиб саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга ошади, ЯИМда саноат улуши 33,6%дан 36%га етади. Шунингдек, ЯИМда қайта ишлаб чиқариш соҳасининг улуши 80%дан 85%га етиши режалаштирилган.

Бироқ мазкур дастурлардан асосий мақсад, деди вазир ўринбосари, 2030 йилга келиб ЯИМ ҳажмини икки баравардан ортиқроқ ўсишини таъминлашдир. Бунинг учун давлат иштирокидаги корхоналарда энергия тежамкорлиги, илғор технология ва ускуналарни жорий этиш ҳисобига маҳсулот таннархини тушириш бўйича қатор ташаббуслар амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0