Янги йилдан бошлаб енгил саноат корхоналарига улкан имтиёзлар берилди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишПриёмка и учёт ткани на фабрике
Приёмка и учёт ткани на фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати субъектларига жиддий имтиёзлар бериш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти яқинда имзолаган қарорида, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати субъектларига жиддий имтиёзлар беришни ҳам кўзда тутилган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Пахта, аралаш ва ипак газламалар, тикувчилик, трикотаж ва тери маҳсулотлари ҳамда  бош кийимлар, пайпоқлар, тўқимачилик галантерияси ва фурнитураси ишлаб чиқараётган корхоналар 2020 йилнинг 1 январига қадар даромад солиғи, мол-мулқ солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар ягона солиғи, Республика Йўл фонди тўловларидан озод қилинган.  

Бундан ташқари ушбу корхоналар олиб келинаётган асбоб-ускуналар, эҳтиёт

Ўзбекистон матолари - Sputnik Ўзбекистон
Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун махсус компания тузилди
қисмлар ва Республикада ишлаб чиқарилмаётган хом-ашё ва материаллар учун божхона солиғидан озод қилинган.

Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун корхона йиллик ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг камида 60% юқорида кўрсатилган енгил саноат маҳсулотларидан иобрат бўлиши керак.

Юқорида айтиб ўтилган енгил саноат корхоналарининг экспорт потенциалини оширишга қаратилган яна бир муҳим омиллардан бири, бу — 2017 йилнинг 1 январидан киритилаётган экспорт фаолиятидан олинган валюта даромадини давлатган сотиш  мажбуриятининг бекор қилинишидир.

Янгиликлар лентаси
0