Малайзиялик мусулмонлар Ўзбекистонга "кичик ҳаж"га келишади

© David HoltБухоро
Бухоро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Малайзия туризм ва маданият вазири томонидан малайзиялик мусулмон сайёҳлар талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон зиёратгоҳларига "кичик ҳаж" уюштириш масаласи кўтарилди

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. "FITUR-2017" халқаро туристик ярмаркаси доирасида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шарапов Малайзия туризм ва маданият вазири Муҳаммад Насри бин Абдул Азиз билан учрашди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Учрашув давомида Ўзбекистонга малайзиялик сайёҳларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

FITUR-2017 кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мадриддаги халқаро туризм кўргазмасида қатнашмоқда

Хусусан, Малайзия туризм ва маданият вазири томонидан малайзиялик мусулмон сайёҳлар талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон зиёратгоҳларига "кичик ҳаж" уюштириш масаласи кўтарилди. Малайзия туризм вазирининг маълумотига кўра, ҳар йили ушбу мамлакатдан 250 минг нафар фуқаро ҳаж ва умра зиёратини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг бу соҳада улкан салоҳиятга, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Термиз ва бошқа шаҳарларда жойлашган муқаддас қадамжолар, азиз авлиёлар ва олиму уламолар мақбаралари, қадимий масжид ва мадрасалар, ислом дунёси учун азиз бўлган қўлёзма асарлар каби кўплаб бой меросга эга экани Малайзиядан келадиган туристлар сонининг ошишига омил бўлади.

Шундан келиб чиқиб, Анвар Шарапов ушбу таклифни илиқ қарши олди ва Муҳаммад Насри бин Абдул Азизни шу йилнинг 13-14 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Дам олиш дунёси" халқаро туризм кўргазмасига таклиф этди.

Ушбу тадбир доирасида икки тараф ушбу янги йўналиш бўлган "зиёрат туризми"ни йўлга қўйиш, ота-боболардан қолган бой меросдан чет эллик сайёҳларни ҳам баҳраманд қилиш, уларнинг эҳтиёж ва талабларидан келиб чиқиб зиёрат учун зарур шароит яратиб бериш каби масалалар бўйича атрофлича музокара ўтказишга келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0