ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўз атрофида янги тўсиқларни барпо этишга ҳаракат қилаётганига қарамай, Европа бирлашган бўлиши даркор, деб айтди Россия президенти МГУ талабалари билан учрашуви чоғида.
Путин, шунингдек, дом-дараксиз йўқолган аскарларни қидириш ишлари билан шуғулланаётган талабаларга ўз миннатдорчилигини билдирган.
"Сизлар айтмоқчи, дом-дараксиз кетган инсонларга нисбатан адолат ўрнатилиши жуда муҳим. Улар ном-нишонсиз кетмасликлари керак. Бу иш балки узоқ йилларни, балки, биз ўйлагандан-да кўпроқ вақтни талаб этар. Халқ ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Жанговар ҳаракатлар бўлиб ўтмоқда, аммо тарих тирик қолганлар томонидан ёзилади. Тирик қолганлар эса уларга бу имкониятни тақдим этганларни унутмасликлари лозим. Бу ўта муҳим. Шу боис, сизларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", — деб айтган Путин.