ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида Владимир Путин "Россия ҳозир ҳар қандай потенциал тажовузкордан кучлироқ", дея баёнот қилган. РИА Новости хабари асосида.
Россия раҳбари, шунингдек, ҳарбийларга бўшашиш керак эмаслигини алоҳида уқдирган.
Россия президенти, шунингдек, Россия ҳарбийлари олдида 2017 йилда турган устувор масалаларни белгилаб берган.
"Армия ва флотни қайта қуроллантиришда эришилган жадаллик суръатларини сақлаб қолишимиз даркор, шунингдек, мудофаа таъминоти ҳамда қайта қуроллантириш бўйича давлат дастури доирасида берилган топшириқларни самарали назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга", — дея таъкидлаган Путин.
Россия президенти сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг ҳар қандай турини теппа-тенг ривожлантириши ҳамда аниқ нишонга оладиган қуроллар, замонавий алоқа воситалари, разведка бошқаруви ва радиоэлектрон кураш бўйича ўзлаштириш ишлари давом этишини таъминлаши даркор.
Бундан ташқари, Путин стратегик ядровий кучларнинг жанговор потенциалини кучайтириш кераклигини айтган.