ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2017-йилнинг 24-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали ва мавзуси юзасидан фикр алмашилган.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарларининг топшириқлари нуқтайи назаридан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.