ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. 2016-йилнинг 19-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Қирғизистон делегацияси раҳбари Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди, деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
Хабарда айтилишича, суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон- Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланган.
Учрашув якунига кўра 2016-2017-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланган.
Учрашувда Қирғизистон Элчиси Данияр Сидиков иштирок этган.