ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2017 — 2021 йиллар давомида турли лойиҳаларни амалга ошириш учун 7,7 ммлрд доллар кредит олади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Ўзбекистон халқаро молия ташкилотлари билан муносабатларни ривожлантиришга қарор қилган. 2022 йилга қадар халқаро молия ташкилотларидан 7,7 млрд доллардан кўп миқдорда кредит олиш режалаштирилган", — деди Иқтисодиёт вазири ўринбосари Шуҳрат Исмоилов Ўзбекистон ривожланиш стратегиясига бағишланган медиа-ҳафталигида.
Жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистон ривожланиш стратегияси беш асосий йўналишни ўз ичига қамраб олади:
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, 2016-2020 йилларда Жаҳон банкидан 3 миллиарда доллар маблағ эвазига 27 лойиҳа амалга ошириш. 2019 йилда Осиё Тараққиёт банкидан 3,7 миллиар доллар кредит эвазига 25 лойиҳа амалга ошириш ва 2017-2019 йиллар давомида Ислом Тараққиёт банкидан 1 миллиард доллар олиш режалаштирилган.
Юқорида айтиб ўтилган кредитлардан ҳукумат кафолати билан олинадиган маблағ 1,339 миллиарда долларни ташкил қилади.