Россия Остона музокараларига умид билан қарамоқда

Oбуна бўлиш
Остонда 23-24 январ кунлари Россия, Туркия, Сурия ва Эрон вакиллари иштирокида Сурияда тинчлик ўрнатиш музокаралари бўлиб ўтади. Айни дамда ушбу музокараларга изчил тайёргарлик кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия Остона музокараларига умид билан қарамоқда — деди Россия президентининг махсус вакили Александр Лаврентьев.

"Умуман олганда биз эртага бўлиб ўтадиган музокараларга маълум умид билан қарамоқдамиз.Тинчлик ўрнатишга имкон бериш кераклигини барча иштирокчилар яхши тушунмоқда. Сурияда қарама-қарши турган томонларга ярашиб олишга имкон бериш керак, жумладан 8 февралда бўлиб ўтадиган Женева музокараларида ҳам", — деди Лаврентьев журналистларга.

Музокараларига тайёргарлик доирасида бугун 22 январ куни Остонада Россия, Туркия ва Эрон делегациялари олти соат давом этган музокаралар ўтказишди. 

Остона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Сурия мухолифати вакиллари Остонага етиб келди

Ундан кейин эса, Россия вакиллари Сурия ҳукумати делегацияси ва Сурия мухолифати вакиллари делегациялари билан алоҳида музокаралар ўтказди.

Ушбу ўтказилган музокаралар, томонлар нуқтаи назарини бир-бирига яқинлаштириб, эртага бўлиб ўтадиган музакараларнинг муваффақиятлди бўлишига имкон туғдирмоқда.

"Эртага бўлиб ўтадиган музокаралар осон бўлмайди, албатта. Биз муаммоларга дарҳол ечим топишга ҳаракат қилмаяпмиз, лекин томонлар нуқтаи назарини яқинлаштиришга ҳаракат қиламиз", — деди Лаврентьев.

Эрон делегацияси раҳбари ҳам бугун бўлиб ўтган музокаралардан мамнун эканини хабар қилди.

БМТ Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура - Sputnik Ўзбекистон
БМТ махсус вакили Сурия музокаралари олдидан АҚШ элчиси билан учрашди

Эслатиб ўтамиз, ушбу музокараларда БМТнинг махсус вакили Стаффан де Мистура ҳам иштирок этмоқда. Музокаралардан олдин де Мистура АҚШ элчиси билан учрашган эди. Учрашувдан кейин АҚШ элчиси музокараларда кузатувчи сифатида иштирок этиши маълум бўлди. Лаврентьев айтишига қараганда,  Стаффан де Мистура Россиянинг Сурияда тинчлик ўрнатиш саъй-ҳаракатларига тўлиқ тушуниш билдирмоқда ва қўллаб-қувватламоқда.

Айни дамда Сурияда тинчлик ўрнатиш шартномасининг якуний кўриниши ҳали тайёр бўлмаган, томонлар унинг устида ишламоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Остона музокаралари 23 январ куни соат 13:00 да бошланиб 24 январ куни 13:00 да якунланади. Музокаралар ёпиқ эшик ортида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0