ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. БМТ махсус вакили Стаффан де Мистура, Остонда эрта бошланиши кутилаётган Сурия тинчлик музокаралари олдидан Қозоғистондаги АҚШ элчиси билан учрашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Биз енг шимариб ишлаяпмиз. Бошқа изоҳ берилмайди", — деди де Мистура ушбу учрашувдан кейин. Учрашувда махсус вакилнинг ёрдамчиси Рамзи ар-Рамзи ҳам иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, эртага Остонада Россия ва Қозоғистон ташаббуси билан уюштирилган Сурия тинчлик музокаралари бошланиши керак. Унда Россия, Туркия, Сурия ва Эрон вакиллари ҳамда БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура иштирок этади.
АҚШ вакиллари ҳам ушбу музокараларда иштирок этишга хохиш билдиришган эди, лекин Сурия можаросини ҳал қилишда бевосита иштирок этаётган мамлакатлар АҚШни таклиф қилишмади. Ушбуни вазият нуқтаи назаридан, де Мистуранинг АҚШ элчиси билан учрашуви ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.