Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари иши танқид қилинди

© WikipediaЎзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари, халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхоналари ишига танқидий баҳо берилди

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2017-йилнинг 21-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мажлисни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов олиб борган.

Кресло - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев "Ўзнефтмаҳсулот" раисини мажлисдаёқ ўз вазифасидан четлатди
Йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 14-январ куни сўзлаган маърузасида белгиланган топшириқлар нуқтайи назаридан ТИВ марказий аппарати ва хориждаги муассасалар фаолияти ҳар томонлама таҳлил қилинган.

Учрашувда вазирлик аппарати, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари, халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхоналари, консуллик муассасалари ишига танқидий баҳо берилган.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар) фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги қарорини ижро этиш чоралари белгиланди", — дейилади ТИВ ахборотида.

Янгиликлар лентаси
0