ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. 14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш давомида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда "Новости Узбекистана" хабар қилмоқда.
Хабарда билдирилишича, йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар, ташаббуссизлик учун айрим раҳбарлар уларни бартараф этиш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларни янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилдилар.
Мажлисда Шавкат Мирзиёев "Ўзнефтмаҳсулот" раиси Бахтиёр Султонов ўз вазифасидан четлатилишини маълум қилди.