Ўзбекистон сув ташиш учун Хитойдан махсус техника сотиб олди

© http://railway.uz/uz/informatsionnaya_sluzhba/novosti/5354/Ўзбекистон темир йўллари ичимлик сувини ташишга мосланган махсус техника харид қилди
Ўзбекистон темир йўллари ичимлик сувини ташишга мосланган махсус техника харид қилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 25 дона "Hоwа" ва 25 дона "Chakman" русумли ичимлик сувини ташишга мўлжалланган махсус автотранспорт харид қилинди

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Бу махсус техникаларнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида ўртача 25 тонна сувни аҳолига етказиб бериш имкониятига эга, дея хабар беради компания ахборот хизмати.

Дарё - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон сув масаласини муҳокама қилди
Хабарга кўра, бир кунда мазкур автотранспорт тури орқали 400 тоннадан ортиқ ичимлик суви ўз манзилига етказиб берилмоқда. Автоцистерналар "UzGPS" хизмати ва бир қатор замонавий технологик қурилмалар билан жиҳозлан.

Бундан ташқари, хар бир автоцистерна замонавий кузатув ва алоқа воситалари билан жиҳозланган. Жумладан, "Миллий ахборот тизими"ни ривожлантириш дастури асосида BePRO дастурчилар маркази ва "Узбектелеком" АК ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ҳаракатланувчи объектларни спутникдан кузатиш тизимидир.

"Ушбу ишланма 100% миллий маҳсулот бўлиб, давлат томонидан белгиланган стандартларга жавоб беради ва сертификат ҳамда мутасадди экспертларнинг хулосаларига эга", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0