Ўзбекистон ва Қозоғистон сув масаласини муҳокама қилди

© Sputnik / Александр Поляков / Медиабанкка ўтишДарё
Дарё - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида сув билан боғлиқ муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар тарқатмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Автобус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови жорий қилинади
"2016-йилнинг 8-9-декабр кунлари Тошкент шаҳрида сув билан боғлиқ муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон делегациясига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Хамраев ҳамда Қозоғистон делегациясига Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Ерлан Нисанбаев бошчилик қилган.

"Музокаралар чоғида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотлари давомида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан сув масалалари бўйича икки мамлакат ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари дўстона ва конструктив руҳда муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.

Учрашув якунларига кўра тегишли Баённома имзоланган. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашуви Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0