ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси Мирзиёевнинг 14 январ кунги маърузаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.
Партия йиғилиши Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган.
Тадбирда сиёсий партиялар фаолиятини янада ривожлантириш, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан ҳам таклифлар билдирилган. Уларнинг муаммоларини эшитиш, турмуш шароитларини яхшилашга доир дастурлар ижросини таъминлаш лозимлиги қайд этилган.
Тадбирда шунингдек, раҳбарлар фаолиятини танқидий таҳлил қилиш лозимлиги, мансабдорлар қатъий интизомга риоя қилишлари кераклиги, уларнинг бошқарув самарадорлигини кучайтирилиши кераклиги ҳақида гапирилган.