ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Москва шаҳриИИВ мигрантлар масалалари Бош бошқармаси меҳнат мигрантларининг 7 мингга яқин патентларини бекор қилди, деб хабар қилмоқда Сахаровадаги Миграция маркази матбуот-хизмати.
Айтилишича, патенти бекор бўлган чет эл фуқароларининг ҳаммаси СМС-хабар орқали огоҳлантирилган. "Мигрантларга "базамизда патентингиз ҳақи тўланганлиги ҳақида маълумот йўқ" деган хабар юборилган. Аммо бунга қарамай, мигрантлар ўз патентлари пули тўланганлигини исботлаш учун марказимизга келишмади", — дейилган хабарда.
Патенти бекор қилинган меҳнат мигрантлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинадиган бўлса, улар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади, камига уларга 5-7 минг рубл миқдорида жарима солинади ва қонунбузарлар учун Россияга кириш йўли ёпилади.
Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси Россия ҳудудина ноқонуний яшаб юрган чет элфуқароларини аниқлаш бўйича тадбирларни давом эттиришини маълум қилган.