Жаҳон банки Ўзбекистон бизнесига миллиардлар ажратади

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры: доллары США
Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистонга миллиардлаб инвестициялар киритиш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди, "Узбекистон" телеканали хабарига асосан.

"Сизнинг Ўзбекистон ва Жаҳон банки орасида кенг кўламли ҳамкорликни қўллаб қувватлаш ҳақидаги шахсий фикрингизни юқори баҳолайман. Ўтган йилда 2020 йилга қадар қабул қилинган мамлакат дастури учун миннатдорчилик билдираман", — деди Мирзиёев Мюллер билан бўлиб ўтган учрашувда.

Шунингдек Ўзбекистон президенти мамлакат ва ЖБ орасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. Хусусан Мирзиёев "Яқинда биз сиз билан миллионлар (доллар) ҳақида гаплашган бўлсак, бугун миллиардлар ҳақида гаплашмоқдамиз", — деди Мирзиёев. 

Банк ходимлари уйма-уй юриб имтиёзли кредит таклиф этмоқда

Мюллер ўз навбатида яқинда Ўзбекистонда кичик бизнесни тезкор ривожлантириш учун қабул қилинган чоралар, мамлакатда тадбиркорлик ва инвестициялар учун яратилган  қулай шароитларнинг катта аҳамиятга эга эканлигини хабар қилди.

Телеканал хабарига кўра, томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида музокаралар олиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июл ойида Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги концепциясини ишлаб чиқаришди. Хусусан, ЖБ Ўзбекистондаги 27та устувор лойиҳа учун 3 миллиарддан ортиқ маблағни заҳира сақлаб қўйишган эди.

Ўзбекистон 1995 йилда Жаҳон банки аъзоси бўлган эди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ушбу ташкилотдан умумий ҳисобда 2,8 миллиард доллар кредит олган эди. Ушбу маблағлар  хусусийлаштириш, молия соҳасини ва қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш, электр энергетика соҳасини ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги лойиҳалар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига сарфланган эди.

Янгиликлар лентаси
0