Ўзбекистонда мошнинг янги тури етиштирилади

© Nuz.uzМош Black Matre
Мош Black Matre - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик фермерлар жорий йилда Ҳиндистонга экспорт қилиш учун тажриба сифатида мошнинг Black Matre деб аталувчи янги турини етиштиришади

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ҳиндистон экспорт мақсадида Ўзбекистонда мошнинг янги турини етиштириш таклифи билан чиқди, деб хабар берди "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компанияси.

Ўтган йили "Ўзагроэкспорт" АЖ Ҳиндистоннинг Shri Niwas Dall And Besan Mill, Green Field Agro, Avika Foods ва Eco Green Import&Export компаниялари билан мош етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди.

Осиё тараққиёт банки - Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Ўзбекистон мева экспортини ошириши учун 154 млн $ ажратди

Маҳсулот асосан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари томонидан юкланмоқда.

Жорий йилнинг январь ойи биринчи ўн кунлигида "Ўзагроэкспорт" АЖ Ҳиндистонга 300 тоннадан ортиқ мош экспорт қилди. Компания ой охиригача яна 2 минг тонна мош экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2015 йилдагига нисбатан 38,3% — 818,5 минг тоннагача ошди. Хусусан, 120,2 минг тонна дуккакли экин маҳсулотлари экспорт қилинган.

Янгиликлар лентаси
0