ОТБ Ўзбекистон мева экспортини ошириши учун 154 млн $ ажратди

© TANG CHHIN SOTHY / AFPОсиё тараққиёт банки
Осиё тараққиёт банки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа етиштириладиган мева маҳсулотлари тизимини диверсификация қилиш ва Россия ҳамда Европа бозорларига экспорт қилиш салоҳиятини оширишни кўзда тутади

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига боғдорчиликни ривожлантириш учун 154 миллион доллар миқдорида кредит ажратди. Бу ҳақда ОТБ сайтида маълум қилинди.

Лойиҳа етиштириладиган мева маҳсулотлари тизимини диверсификация қилиш ва Россия ҳамда Европа бозорларига экспорт қилиш салоҳиятини оширишни кўзда тутади.

Банкнинг маълум қилишича, кредит маблағлари янги навдаги мевали дарахт кўчатларини сотиб олиш, уларни етиштириш технологиясини ривожлантириш ҳамда мева маҳсулотларини сақлаш инфраструктурасини яратишга йўналтирилади. Кредит маблағлари Ўзбекистоннинг саккиз тижорат банки орқали қайта молиялаштирилади.

Мева ва сабзавотлар растаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россия супермаркетларига 117миллион $лик мева етказиб беради

Республика иқтисодиёт вазирлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистон 2016 йилнинг январ-июн ойларида мева-сабзавот экспортини 30%га – 354 минг тоннагача оширган. Вазирликнинг қайд этишича, Россияга мева-сабзавот етказиб бериш экспорт умумий ҳажмининг 60-65%и ташкил этади. 

Илгарироқ Ўзбекистон бош вазири Улуғбек Розуқулов Ўзбекистон ва Россия ноябрда РФ бозорига мева-сабзавот маҳсулотлари етказишни ошириш мақсадида "яшил йўлак" ташкил этиш бўйича ҳужжат имзолашини маълум қилганди. "Яшил йўлак" Ўзбекистондан РФга мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришда божхона ва фитосанитар назоратдан ўтказиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштиришни кўзда тутади.

Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлган ва бугунги кунда Марказий Осиёда ушбу молия институтидан энг йирик кредит олувчи мамлакат ҳисобланади. ОТБ 1995 йилдан буён Ўзбекистонга таълим, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфраструктураси ва энергетика секторини модернизация қилиш бўйича 54 лойиҳани амалга ошириш учун жами 5,1 миллиард доллар ва техник ҳамкорлик борасида 65 миллион доллар грант ажратган.

Янгиликлар лентаси
0