Назарбоевнинг набираси Қозоғистондаги коррупция ҳақида

© FacebookОйсултон Назарбоев
Ойсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон ҳозирда порахўрликда айбланаётган собиқ амалдорларни халқ душмани деб атади ва унинг фикрича қўл остидагиларининг қилмишлари учун жавоб бериши керак бўлганларнинг исмларини айтди

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбоев ҳокимият тепасидаги сўнгги порахўрлк можаролари ҳақида фикр билдирди. Ойсултон Назарбоев Facebookдаги саҳифасида ота бўлганидан сўнг унинг дунёқараши "анча кенгайганини" эътироф этди.

"Биласизми, мен қизим, унинг бўлажак дугоналари, бўлажак турмуш ўртоғи ўсиб-улғаяётган Қозоғистон ҳақида ўйламаган куним йўқ. Шунинг учун ҳам бугун Қозоғистон фуқароси, президентнинг набираси сифатида ўзимнинг кичкинагина "қўнғироқхонам"дан менга долзарб бўлиб туюлган масалалар ҳақида фикр билдирмоқчиман", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Sputnik Қозоғистон.

Ойсултон Назарбоев "айтиладиган нарсани айтиш устуворлик эмас, бурчдир" дейди. "Фаол, дунё кўрган ва ўз ватани учун ватанпарвар бўлиб қолган унинг каби кишининг эса айтадиганлари бор".

"Давлат раҳбари юқорида, Қозоғистонни бошқарув рулини маҳкам тутиб турибди — ғарб матбуотини ўқинг ва бу гапларнинг холислигига ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз. Унинг атрофидагилар йўлакларда туриб олганча юз марталаб "ҳокимият алмашуви" ҳақида гапиришаётган бир пайтда у индамайгина ишламоқда", — деб давом этади президент набираси. У давлат раҳбарининг жамоасида ҳақиқий маҳоратли кишилар кўплигини қайд этади.

"Лекин афсуски, айримлар юлдузлик касаллигини кўтара олишмайди. (…) Бу инсонлар, минг афсуски, ўз ватани манфаатларидан узоқда, ўзларининг бойликка бўлган ҳирслари атрофида ўралашиб қолишган. Бундай касал одамлар мураккаб давлат муаммоларини еча олишга қодир эмаслар. Қаттиқ ишлаш лозим бўлганида улар бобомга қандай ёрдам беришади?", — дея савол ташлайди у.

Порахўр ва туллаклар

Ойсултон Назарбоев миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳозирги раҳбари Карим Масимов президент атрофини порахўр ва туллаклардан тозалаётганини қайд этади.
"Ҳеч қаерда "халқ душмани" деган эскирган сўз ишлатилмайди, лекин юқори лавозимдаги юлғич амалдорларга нисбатан бу сўз жуда мос тушади. Чунки улар бир-бирларига эмас, айнан халққа зарар келтиришади.

Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбаев - Қозоғистонда якка ҳокимлик ўрнатилганини йўқ

Бобомни билганим учун бемалол айтиши мумкин: Масимов бу мушкул вазифани Қозоғистон президенти атрофи тўлиқ тозалангунига қадар давом эттиради", — деб ёзган Ойсултон Назарбоев.

Президентнинг набираси ёзишича, "энг асосийси — мазкур вазифани "жодугар ови"га айлантирмаслик, мақсад софлигича қолиши — "ўғриларни тутиб қонунга асосан жазолаш" керак. Ҳалол амалдорлар гўёки "вазият қийинлашганидан" қўрқмасликлари лозим. Барча қийинчилик кўнгилдан бошланади, чунки "ўғри ҳар доим ўзининг ўғри эканлигини билади".

"Шахсан менга қизиқ, охир-оқибат миллий банк раиси, президент девони раҳбари Жаксибековлар амал курсиларида қолишармикин? Ахир уларнинг бевосита қўл остидагилари оғир жиноятларга қўл уришда гумон қилинмоқда. Номлари айтилган жанобларни эса мен жуда яхши биламан ва бирортаси улардан яширинча жиддий иш қилишга уринганига ишонмайман…

Текширувлар бизга жаноб Утемуратов ва Тасмагамбетов ифлос иш қилган-қилмаганини кўрсатиб беради", — деб ёзади Назарбоев.

Оғалар даври тугамоқда

Таниқли фамилияларни келтираркан, Ойсултон Назарбоев ҳарқалай коррупция ботқоғига ботганлар унчалик кўп эмас деб ҳисоблайди. "Яратганга шукр, бундай фамилиялар аслини олганда унчалик кўп эмас.

Остона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон пойтахтини Назарбоев номи билан аташ таклиф қилинди

Шунчаки улар пайдо қилган салбий таъсир мамлакатни қалин булутдек қоплаб турибди. Нимаям дердик, оғалар даври якунига етмоқда — Қозоғистон кўз ўнгимизда ўзгармоқда. МХҚнинг янги раиси бу муаммоларни ҳал қилиш учун етарлича вақт ва имкониятга эга эканлигига ишончим комил — мамлакат учун унинг ўрни ҳар доимгидан ҳам муҳим", — деб хулоса қилади у.

У ёшларни Қозоғистоннинг барқарорлик ва мустақилликни мустаҳкамлашга қаратилган стратегик йўлини қўллаб-қувватлашга чақиради, "зеро вақти келиб биз ҳам Қозоғистоннинг келажаги учун фарзандларимиз олдида жавоб берамиз".

"Йиллар ўтади ва менинг қизим катта бўлиб фейсбукдаги бу ёзувларимни ўқийди — интернетда ҳеч нарса йўқолмайди. Умид қиламанки, ўша пайтга келиб коррупциялашган Қозоғистон ҳақида унга худди эртакдек гапириб бераман: "айтсам ишонмайсан, бир пайтлар мамлакатимизни одамларнинг бахтли бўлишларини хоҳламайдиган қора кучлар бошқаришни исташганди… Лекин кейин ҳаммаси ўзгарди"- дея орзу қилади давлат раҳбарининг набираси.

Декабр охирида ягона жамғариб борилувчи пенсия фонди раиси Руслана Ерденаев, молиявий хатарлар бошқармаси раҳбари Муса Бахтов ҳибсга олинди. Ерденаев ва бошқа шахслар талон-тарожда айбланмоқда.

Душанба куни Қозоғистон МХҚ президент девони раҳбарининг собиқ ўринбосари Баглан Майлибаев ва президент девони ички сиёсат бўлими мудири ўринбосари Николай Галихин икки ойга суд томонидан ҳибсга олинганини маълум қилди. Улар "Давлат сирини ноқонуний тўплаш, тарқатиш ва фош қилиш" моддаси бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0