ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Истамбулда теракт уюштиришда гумон қилинаётган ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Рodrobno.uz нашри Associated Press хабарига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, гумон қилинаётган шахс Истамбулнинг ғарбий қисмида, Эсенюрте туманида полиция махсус операцияси натижасида қўлга олинган.
Туркиянинг Ihlas нашри хабарига кўра, қўлга олинган шахс – Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов бўлиб у 1 январ оқшоми Истамбулда теракт уюштиришда гумон қилинмоқда. Нашр хабарга кўра у танишининг хонадонида яшириниб юрган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил оқшоми “Калашников” автомати билан қуролланган жиноятчи Истамбулнинг тунги клубларидан бирига бостириб кириб одамларга қарата 180та ўқ узади. Оқибатда 39 киши қурбон бўлади, 65 киши жароҳатланади. Шундан кейин жиноятчи ошхонага кириб кийимини алмаштиради ва саросимадан фойдаланиб клубни тарк этади.