Нилуфар Мамасаидова қизи билан Ўзбекистонга қайтди

© telegramНилуфар Мамасаидова қизи билан
Нилуфар Мамасаидова қизи билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва шаҳар Кунцевский суди 12 январ куни Мамасаидовани қизи билан биргаликда мустақил равишда Россия ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди, аёлга шунингдек, 5 минг рубл миқдорида маъмурий жазо тайинланган

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидова қизи Манижа билан суд қарорини бажардилар ва Россияни тарк этдилар, деб хабар қилмоқда аёл тарафдолари Telegram мессенжерида очилган махсус каналда.

Нилуфар Мамасаидованинг қизи - Sputnik Ўзбекистон
Омбудсмен: ўзбекистонлик аёлнинг фарзандини онасига қайтариш керак
Москва шаҳар Кунцевский суди 12 январ куни Мамасаидовани қизи билан биргаликда мустақил равишда Россия ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди, аёлга шунингдек, 5 минг рубл миқдорида маъмурий жазо тайинланган.

"Ўзбекистон фуқароси бўлган Мамасаидова Н., Россия ҳудудида чет эл фуқаролари учун белгиланган тартибни бузган", — дейилади суд қарорида.

Ҳужжатда, шунингдек, аёл мустақил равишда фарзанди билан биргаликда Россияни тарк этишга тайёрлиги ва мамлакатни тарк этиш учун ҳатто чипта харид қилгани ҳам айтиб ўтилган.

Мамасаидовага кўмак бериб келган адвокат Баҳром Исмоилов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида "Нилуфар ва Манижа уйга йўл олишди. Қўллаб-қувватлаб турган ва ёрдам қўлини чўзган инсонларнинг барчасига миннатдорчилигимни билдираман", деб ёзган ҳамда Мамасаидованинг аэропорт божхона назоратидан ўтаётгани акс эттирилган видеони жойлаштирган.

Нилуфар Мамасаидова қизи билан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчихонаси қизи тортиб олинган аёлга ёрдам бермоқда
Эслатиб ўтамиз, асли андижонлик бўлган Нилуфар икки йилдан буён Москвада яшаб келаётган эди. Унинг фарзанди Россияда туғилган. Қизи туғилганидан сўнг Нилуфарнинг турмуш ўртоғи депортация қилинган.

2016 йилнинг 25 декабрь куни Нилуфар ҳужжатлари йўқолганлигини билган. Шу куннинг ўзида Нилуфар Кунцево тумани ИИБга ҳужжатлари ўғирлангани юзасидан мурожаат қилган. Туман ИИБ ходимлари Нилуфар Мамасаидовага ёрдам бериш ўрнига боланинг аёлга тегишли эканига оид ҳужжатлар йўқлигини рўкач қилишиб, унинг қизини тортиб олишган ва аёлнинг ўзини уч кунга тергов изоляторига жойлаштиришган.

Янгиликлар лентаси
0