Эмомали Раҳмон кеча ишдан бўшатилган Душанбе мэрини "Олтин тож" ордени билан мукофотлади

© официальная страница пресс-службы президента РТ / Медиабанкка ўтишДушанбе шаҳрининг собиқ мэри - Махмадсаид Убайдуллоев
Душанбе шаҳрининг собиқ мэри - Махмадсаид Убайдуллоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ мэрга Давлат мукофотини топшириш Душанбенинг янги мэри - Рустам Эмомали маъмуриятини расман халққа таништириш маросими доирасида ўтказилди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг собиқ мэри Махмадсаид Убайдуллоевни биринчи даражали "Заринтож" (Олтин тож) ордени билан мукофотлаш ҳақида буйруққа имзо чекди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон 29 яшар ўғлини Душанбега мэр этиб тайинлади
Хабарда таъкидланишича, Убайдуллоев ушбу шарафли мукофотни Тожикистоннинг Бош вазири Қоҳир Расулзода қўлидан қабул қилиб олган. Тадбир Душанбенинг янги маъмуриятини халққа таништириш маросими доирасида ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 64 яшар Убайдуллоевни эгаллаб турган лавозимидан озод қилган эди. Душанбе мэри, қарийб 20 йиллик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқарилди, деб ёзган нашр. Убайдуллоев ўрнини Раҳмоннинг тўнғич ўғли — 29 яшар Рустам Эмомали эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0