Эмомали Раҳмон 29 яшар ўғлини Душанбега мэр этиб тайинлади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишТожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Душанбе мэрини ишдан олиб ушбу лавозимга тўнғич ўғлини тайинлагани тўғрисидаги хабар мамлакат фуқаролари орасида ўта қизғин муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон пайшанба куни Душанбе мэри Махмадсаид Убайдуллоевни эгаллаб турган лавозимидан четлатди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

"Убайдуллоев ушбу лавозимни 15 йилдан ортиқ муддат эгаллаб келган. Раҳмон Убайдуллоевнинг ўрнига Душанбе мэри этиб ўзининг тўнғич ўғли Рустам Эмомалини тайинлади. Рустам Эмомали шу вақтга қадар Коррупцияга қарши кураш ва молиявий назорат агентлиги раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди", — дейилган хабарда.

Нашрда ёзилишича, Тожикистон пойтахти мэри ўринбосарлари ва шаҳар туманлари раислари ҳам алмаштирилган.

Тожикистон президентининг тщн-ич щ-ли Рустам Эмомали 1987 йилда таваллуд топган. У Тожикистон Миллий университетининг "Халқаро иқтисодий алоқалар" факултетини тамомлаган. Тожикистон Футбол федерацияси президенти.

Янгиликлар лентаси
0