Пенсионерларнинг метродан бепул фойдаланишлари ҳақида Қарор тайёрланмоқда

Oбуна бўлиш
Олдинга қўйилган мазкур масалани ечиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда мутасадди вазирликлар томонидан тегишли қарор тайёрланмоқда

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистонда пенсионерларга Тошкент метросида бепул юриш ҳуқуқини берадиган Вазирлар Маҳкамасининг Қарори тайёрланмоқда. Бу ҳақда "Даракчи" нашри "Тошкент метрополитени" ДУКка асосланиб хабар бермоқда.

Метро қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Сергелидаги метро қурилишига 170 млн $дан ортиқ маблағ ажратилади

Хабарда айтилишича, олдинга қўйилган мазкур масалани ечиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда мутасадди вазирликлар томонидан тегишли қарор тайёрланмоқда, деган "Тошкент метрополитени" ДУК вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан сайловолди учрашувида кекса авлодни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган эди, хусусан, учрашувда пенсионерларга соат 10:00 дан 16:00 га қадар метрополитендан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилиши айтиб ўтилганди.

Янгиликлар лентаси
0