Сергелидаги метро қурилишига 170 млн $дан ортиқ маблағ ажратилади

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишМетро қурилиши
Метро қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида хориждан ускуна, хомашё, бутловчи маҳсулотлар, пудратчи қурилиш ташкилотлари учун қурилма ва техника сотиб олинади

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги ерусти метроси қурилишига 170,1 миллион доллар маблағ сарфланади.

Лойиҳа яқин тўрт йил ичида амалга оширилиши ва 2020 йилда якунига етказилиши режалаштирилган. Уни молиялаштириш учун давлат бюджети марказлашган инвестициялари ҳисобидан 70,1 миллион доллар, республика реконструкция ва тараққиёт фондининг 35,1 миллион доллар миқдоридаги маблағи ажратилган. Шу билан бирга ҳукумат метро қурилиши учун бошқа манбалар ҳисобидан 64,9 миллион доллар жалб этади.

Тошкент метроси - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод метросининг иккита қўшимча бекати икки йилда қуриб битказилади

Лойиҳа доирасида хориждан ускуна, хомашё, бутловчи маҳсулотлар, пудратчи қурилиш ташкилотлари учун қурилма ва техника сотиб олинади.

Ҳукумат мазкур лойиҳа иштирокчиларини 2020 йилнинг 1 январига қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус транспорт воситалари, йўл қурилиш техникаси, машина, механизм, ускуна, хом ашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва бошқа жиҳозларни олиб кирганлик учун божхона тўловларидан озод этди.

Эслатиб ўтамиз, янги метро йўлининг узунлиги 7,1 километрни ташкил этади. Метро олти станциядан иборат бўлади ҳамда ердан олти метр баландликда бунёд этилади.

Янгиликлар лентаси
0