Юнусобод метросининг иккита қўшимча бекати икки йилда қуриб битказилади

Oбуна бўлиш
Лойиҳани амалга ошириш учун 6,91 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг иккита қўшимча бекати 2019 йилгача қуриб битказилади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири. Бу ҳақда Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган "Тошкент метрополитени Юнусобод йўли қурилишининг иккинчи босқичи" лойиҳасини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги қарорда белгиланган.

Юнусобод йўналишини узайтириш ишлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун 6,91 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Айни пайтда унинг 124,8 миллион доллар эквивалентидаги қисмини молиялаштириш манбалари аниқланган. Ундан 72 миллион доллари 2017-2020 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида кўзда тутилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлашган инвестиция ҳисобидан бўлади. Маблағ ҳар йили тенг улушда ажратилади.

Қолган 52,8 миллион доллар маблағ эса Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди кредити ҳисобидан ажратилади.

Тошкент метрополитени - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Юнусобод метросини қуриб битказишни буюрди

Шу билан бирга мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи ташкилот ва пудратчилар ҳамда бошқа қатнашчиларга қатор божхона ва солиқ имтиёзлари берилди. Улар 2020 йилнинг 1 январига қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус транспорт воситалари, йўл қурилиш техникаси, машина, механизм, ускуна, хом ашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва бошқа жиҳозларни олиб кирганлик учун божхона тўловларидан озод этилади.

Тошкент метросининг Юнусобод йўли қурилиши 1988 йилда бошланган бўлиб, 2001 йилнинг сентябрида қурилиш ишлари якунланган эди. Юнусобод йўли 6та: "Мингўрик", "Юнус Ражабий", "Абдулла Қодирий", "Минор", "Бодомзор", "Шаҳристон" бекатларидан иборат.

Янгиликлар лентаси
0