Шавкат Мирзиёев Юнусобод метросини қуриб битказишни буюрди

© WikipediaТошкент метрополитени
Тошкент метрополитени - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев таалуқли вазирлик ва муассасалар раҳбарларига яқин орада Юнусобод йўлининг қурилаётган Файзулла Хўжаев ва Юнусобод бекатларини қуриб битказишни буюрди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев пойтахт маъмурияти ва таалуқли муассасаларга Юнусобод йўлининг қурилаётган икки бекатини якунлаш ҳақида топшириқ берди, деб хабар қилишди Тошкент ҳокимиятида.

Ушбу икки бекатни қуриб битказиш ҳақидаги гаплар охирги 15 йил давомида муҳокама қилиб келинмоқда. Охирги йилларда бир неча мансабдор шахслар Тошкент лойиҳалаштириш институтлари ушбу бекатларнинг батафсил лойиҳаларини ишлаб чиқа бошлади деб хабар беришган эди.

Ҳокимият хабарига кўра Мирзиёев, таалуқли вазирлик ва муассасалар раҳбарларига Юнусобод йўлининг Файзулла Хўжаев ва Юнусобод бекатларини қуриб битказишни ва метронинг бошқа ер ости ва ер усти бекатларини лойиҳалаштиришни топширган.  

Тошкент метросининг Юнусобод йўли қурилиши 1988 йилда бошланган бўлиб, 2001 йилнинг сентябрида қурилиш ишлари якунланган эди. Метронинг ушбу йўналиши лойиҳалаштириш ва қуришда жуда мураккаб бўлиб чиқди, чунки метро тунели ва бекатлари жойлашган жойлар каналлар ва Бўзсу кўли остига тўғри келди. Ундан ташқари метро қурилишига ўтган кўплаб инженер коммуникациялар ҳам халал берди.

Бугунги кунда ушбу метро йўналишининг асосий муаммоси унинг Юнусободнинг аҳоли гавжум яшайдиган мавзеларигача етиб келмагани бўлди. Шунинг учун ҳам йўловчиларнинг кўп қисми ё ундан умуман фойдаланмайди ёки фақат транзит мақсадларда фойдаланади.

Метро йўналишини аҳоли кўп яшайдиган мавзеларгача еткизиш – шаҳар авто транспортини анча енгиллаштириш имконини берган бўлар эди ва асосийси – метрополитеннинг рентабеллигини сезиларли даражада оширган бўлар эди.

Янгиликлар лентаси
0