ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Беларус Ташқи ишлар вазири Владимир Макей республика ҳеч қачон "МДҲ ва бошқа интеграцион ташкилотлар гўркови бўлмасгини" айтган. Аммо шу билан бирга у ташкилотни янада кучлироқ ва талабгир қилиш лозимлигини таъкидлаган. РИА Новости хабари асосида.
"Сиз шу нарсага амин бўлинг-ки, Беларус Республикаси ҳеч қачон МДҲ ва бошқа интеграцион ташкилотлар гўркови бўлмайди… Биз МДҲни кучлироқ ва талабгирроқ ташкилотга айлантиришимиз даркор", — деб айтган Макей МДҲ Ижроия кенгаши котиби Сергей Лебедевга пайшанба куни Минскда МДҲ давлатлари доимий вакилларининг биринчи йиғилиши олдидан.
Беларус ТИВ раҳбари, МДҲ ташкил этилганидан буён ўтган 25 йил вақт "ташкилот фақат музокаралар платформаси бўлиб хизмат қилибгина қолмай, балки бу ерда мамлакатлар фаровонлиги кўрсаткичини оширишга хизмат қилаётган муайян қарорлар қабул қилинаётганини кўрсатиб берди", деб қўшимча қилган.