МДҲ яратилиш тарихи – 1991 йил 8 декабрь воқеалари

Oбуна бўлиш
Роса 25 йил олдин, РСФСР, Украина ва Белоруссия ССР раҳбарлари Белоруссиядаги “Беловеж” номли дам олиш масканида тўпланиб, СССР таркибидан чиқиш ва МДҲ ташкил қилиш, ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олишган эди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бугун МДҲ ташкил қилинганига 25 йил тўлди. Ушбу воқеани 20 асрнинг энг муҳим воқеаларидан бири десак адашмаймиз. Биз РИА Новости архивларида ўша воқеалар суратга туширилган видеолавҳа топдик.

МДҲ ташкил қилинишидан олдин СССР ичида бир неча муҳим воқеалар содир бўла бошлаган эди.

МДҲ давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ — чорак аср биргаликда

Биринчидан, Горбачев бошлаган “қайта қуриш”, “ошкоралик”  ва бошқа шиорлар, аслида яхши мақсадни кўзлаб кўтарилган бўлсада, жамиятда кутилмаган натижаларга олиб келди. Хусусан, халқ орасида СССР ҳукуматига ва коммунизмга бўлган ишонч йўқолишига ва Ғарб мамалкатларида бўлган техник тараққиёт ва жамиятдаги эркинликка қизиқиш пайдо бўлди.

Иккинчидан, ҳар бир Республика имкон қадар мустақил бўлишга, ўз бойликларига ўзи хўжайинлик қилишни истар эди. Горбачев бошлаган либераллаштириш туфайли ушбу мақсадларга қисман эришилди ҳам – 1990 йилда барча республикалар мустақиллик ва давлат суверенитети ҳақида декларациялар қабул қилишди.

Учнчидан, СССРнинг энг катта мамлакати бўлган РСФСР раҳбарияти, хусусан Борис Ельцин СССРдан биринчи бўлиб алоҳида ажралиб чиқиш режасини тузади ва шартнома лойиҳасини тайёрлайди. Москвада ортиқча босим бўлмаслиги учун ушбу ўта муҳим шартнома Москвадан анча узоқда — Белоруссиянинг Белая Вежа номли дам олиш масканида имзолаш таклиф қилинади.  

Белоруссиянинг ўша вақтдаги раҳбари Станислав Шушкевич айтишига қараганда, Елцин томонидан таклиф қилинган — СССР таркибидан чиқиб МДҲ ташкил қилиш ҳақидаги шартнома — барчага мутлақ кутилмаган ҳол бўлган.

1991 йилнинг 7 декабри куни аслида нефт ва газ етикзиб бериш масалаларини муҳокама қилиш учун тўпланган президентларга янги шартнома ҳақида олдиндан ҳеч нарса маълум бўлмаган. “Фақат Елцин ҳамма нарасадан хабардор эди”, “улар Беловежга олдиндан тайёрланган режа билан келишган эди”, — деб изоҳ берган эди ушбу воқеаларга кейинчалик Шушкевич.

Шундай қилиб 1991 йилнинг 8 мартида СССР таркибидан чиқиб МДҲ ташкил қилиш ҳақидаги шартномани дастлаб уч Иттифоқ республикаси раҳбарияти: РСФСРдан Борис Ельцин ва Геннадий Бурбулис, Белоруссиядан — Станислав Шушкевич ва Вячеслав Кебич, Украинадан Леонид Кравчук ва Витольд Фокинлар имзолайди.

1991 йилнинг 21 декабрида МДҲнинг Олма-Отада бўлиб ўтган кенгашига ушбу тузилмага Озарбайжон, Арманистон, Козоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва  Туркманистон қўшилади.

1991 йилнинг 8 декабридан бошлаб СССР давлати халқаро майдонда ўз сиёсий ва юридик кучини йўқотади.

Янгиликлар лентаси
0